Поиск
RUUZ

Экономика

Сенаторлар 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ёки 177,7 трлн сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда.

103views0replies
0

Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида "2025 йил учун Ўзбекистоннинг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонун муҳокама этилди.
Таъкидланишича, 2025-йилда иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда инфлятсия даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Хусусан, Қонунда ўрта муддатда консолидатсиялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик вазифасидан келиб чиқиб, 2025-йилда консолидатсиялашган бюджет даромадлари 431,0 трлн сўм, харажатлар эса 480,5 трлн сўм миқдорида шакллантирилган.
Давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўмни, харажатлари эса 344,8 трлн сўмни ташкил этмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 66,4 трлн сўм ва 62,8 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда.
Қонунда кейинги йилда ҳам харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган бўлиб, Давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ёки 177,7 трлн сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда.
Қонунда 2025-йил учун Давлат бюджети харажатларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун 3,6 трлн сўм кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 41,3 трлн сўмни ёки 2024 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 19,8 фоизга ошган ҳолда ажратиш режалаштирилмоқда.
Муҳокама якунида мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
103views0replies
0

Комментарии