Россия Тергов қўмитаси Бош тергов бошқармаси терговчилари томонидан Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия ИИВ билан ҳамкорликда Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси Иля Поликарпов ҳалок бўлган терактни содир этишда гумон қилинган 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федератсияси Тергов қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
"Қўлга олинган шахс терговчи ҳузурига олиб келиниб, у билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сўроқ давомида у Украина махсус хизматлари томонидан ёлланганини тушунтирди.
Ҳарбий хизматчининг яшаш жойини кузатиш мақсадида у каршеринг автомобилини ижарага олган ва у ерда видеокузатув камерасини ўрнатган. Ушбу камерадан олинган тасвир Днепрдаги теракт ташкилотчиларига онлайн трансляция қилинган.
Ҳарбий хизматчиларнинг подезддан чиқиши ҳақида видеоалоқа олинганидан сўнг, улар томонидан портлатиш қурилмаси масофадан туриб ишга туширилган," - дейилади хабарда.
Ушбу жиноятни содир этганлиги учун унга 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва Европа мамлакатларидан бирига яшаш учун кетиш кафолатланган.
Ушбу жиноятни ташкил этишга алоқадор бўлган бошқа шахслар аниқланмоқда.