Жорий йилнинг 17 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида ҳуқуқбузар И.И.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2024 йил 13 декабрь куни фуқаро Б.Р эрталаб 08:10да дугонаси Э.Ф. билан Чилонзор метро бекатида электропоезд кутаётган вақтида ва электропоезд вагонида И.И. уни танасининг белидан пастки қисмига тегиниб шилқимлик қилганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар И.И. юқорида кўрсатилган ҳолат бўйича айбига иқрор эмаслигини, ўша куни метрополитенда одам кўп бўлганлиги сабабли Б.Р.га тегиб кетган бўлиши мумкинлигини, аммо унга атайлаб тегинмаганини, уни танимаслигини маълум қилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи И.И. МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.