Поиск
RUUZ

Спорт

ФИФАнинг The Best мукофоти бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди

Мадриднинг "Реал" клуби аъзоси йилнинг энг яхши эркак футболчиси дея эътироф этилди.

178views0replies
0

MSN

Кеча ФИФАнинг 2024 йилги The Best мукофоти совриндорларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2024 йилнинг энг яхши эркак футболчиси дея эътироф этилди.
Қуйида The Best мукофотига лойиқ кўрилган энг яхшиларни кузатишингиз мумкин.
— Винисиус Жуниор (Бразилия) | 2024 йилнинг энг яхши эркак ўйинчиси 
— Карло Анчелотти (Италия) | 2024 йилнинг энг яхши эркак мураббийи 
— Эми Мартинес (Аргентина) | 2024 йилнинг энг яхши дарвозабони 
— Гильерме Гандра Моура (Васко Де Гама мухлиси) | 2024 йил FIFA мухлислари мукофоти 
— Тьяго Майя (Бразилия) | 2024 йил FIFA Ҳалол ўйин мукофоти 
— Айтана Бонмати (Испания) | 2024 йилнинг энг яхши аёл ўйинчиси 
— Марта (Бразилия) | Илк бор таъсис этилган "Марта мукофоти" 
— Эмма Ҳэйес (Англия) | 2024 йилнинг энг яхши аёл мураббийи 
— Алисса Нэйхер (АҚШ) | 2024 йилнинг энг яхши аёл дарвозабони
— Алехандро Гарначо (Аргентина) | 2024 йил "Пушкаш мукофоти"
178views0replies
0

Комментарии