• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 17 декабря 2024

Тошкент шаҳри ва вилоятдаги заправкада сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

AI-92-маркали автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.

795
0

Ўзэнергоинспексиянинг маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги АЁҚШларда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган "Х.А." МЧЖларга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда, AI-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.

Бу каби ҳолат Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “К.Т.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам AI-92-маркали автобензин сифатсиз эканлиги маълум бўлди.

"Ушбу ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШлар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди",- дейилади хабарда.


795
0