Поиск
RUUZ

Происшествия

Россияда ўзбекистонликлар бўлган Cobalt аянчли ЙТҲга урчади — видео

Ичида 5 нафар ўзбекистонликлар бўлган Cobalt юк машина билан тўқнашиши оқибатида барча фуқаролар ҳалок бўлди.

322views0replies
0

Ульяновская полиция

Жорий йил 17 декабрь куни эрталаб соат 05:10 ларда Ульяновск вилоятидан ўтадиган йўлда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. 
Қайд этилишича, ичида ўзбекистонликлар бўлган Cobalt автомобили МАЗ юк автомобили билан тўқнашган. Вилоят полицияси хабарига кўра, Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафга чиқиб кетган. 
ЙТҲ натижасида, 1977, 1975, 1988 ва 2004 йилларда туғилган Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишган.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларни жасадларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
"Мазкур масала бўйича Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкин: +7-843 526-55-63; +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65", - дейилади хабарда.
322views0replies
0

Комментарии