• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 17 декабря 2024

Иқтисодиёт ва молия вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбариятига вазирнинг иккита янги ўринбосари тайинланди, шунингдек, Ғазначилик хизмати раиси ва Пенсия жамғармаси директори алмашди.

506
0

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида кадрлар таркибида ўзгаришлар рўй берди, деб хабар берди вазирлик расмий сайти.

Умид Қутпитдинович Абидхаджаев вазирнинг янги ўринбосари этиб тайинланди. У 2021 йил май ойидан буён Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаб келаётганди.

У бунгача Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари, шунингдек, Инфратузилмавий лойиҳаларни таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

Умрзоқов Илҳомжон Ўринбой ўғли ҳам иқтисодиёт ва молия вазирининг янги ўринбосари - Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори этиб тайинланди.

Қаршибоев Жасур Ҳазратқулович 2023 йил августидан буён иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Энди у вазир маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдулазиз Абдулаҳадович Ҳайдаров Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Бу лавозимда у ҳозирда Пенсия жамғармасига раҳбарлик қилаётган Отажонов Муродбек Бекберганович ўрнини эгаллади.

506
0