Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги метрода миллионинчи бўлган омадли йўловчи аниқланди

Ушбу йўловчига метродан 1 йил давомида бепул фойдаланиш учун тўлов картаси топширилган.

90views0replies
0

“Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент метрополитени 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди.
Шу муносабат билан метрополитен масъул ходимлари иштирокида "Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи" ни аниқлаш тадбири ўтказилиб, унда омадли йўловчи аниқланди.
Ушбу йўловчига метрополитен эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди.
"Одатдагидек метрода ишга кетаётган эдим. Асосий мана шу Чинор йўналишида қатнайман. Умуман кутилмаган бўлди",- дейди омадли йўловчи.

90views0replies
0

Комментарии