Поиск
RUUZ

Реклама

HUAWEI WATCH GT5 серияси ва HUAWEI WATCH D2 смарт соатлари: Янги йилда яқинларлигингиз учун ажойиб совға

Ушбу смарт соатлар нафақат вақтни кўрсатади, балки соғлиғингизни мониторинг қилади, қўнғироқларга жавоб бериш ва хабарлар билан ишлаш, ҳатто спорт машғулотларини кузатиш каби функцияларни бажара олади.

83views0replies
0

Янги йил яқинлашмоқда. Байрамда қадрдонларингиз учун совға излаяпсизми? HUAWEI сизга уларнинг саломатлигини , замон билан ҳамнафас бўлиш имконини берувчи ҳамёнбоп нархдаги премиум совғани таклиф қилади. 
Сизда ушбу моделдаги смарт соатларни қувватлаш бўйича муаммо бўлмайди. HUAWEI WATCH GT5 серияси серияси ва HUAWEI WATCH D2 смарт соатларининг батарея қуввати 14 кунгача узликсиз қувват билан таъминлаш имкониятига эга.
Хўш, ҳар иккала соатнинг қандай ўзига хосликлари бор?
HUAWEI WATCH D2 – ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар бир киши учун оптимал ечим. Смарт соатнинг мазкур модели ёрдамида қон босимингизни тез ва осон ўлчанг. Соат иш столида ишлаётганингизда, кино томоша қилаётганингизда ва ҳатто ухлаётганингизда қон босимингизни мунтазам равишда мониторинг қилиб боради ва саломатлигингиз ҳақида муҳим маълумотлар бериб боради.
Соғлиқни назорат қилиш имкониятлари:
о  Қон босимини аниқ ўлчаш учун шишириладиган манжет тизимига эга. Механик манжет 26,5 мм. Тасма ўта кичик ўлчамгача ўрнатилади, босимни аниқлаш учун қулай жойлашади ва осон шиширилади.Тонометр эса ҳар ўлчашда тўлиқ янгиланиб боради.
о    Юрак уриши, стресс даражаси ва тери ҳароратини доимий кузатиб боради.
о    Уйқу мониторинг функцияси билан соғлом уйқу режимини шакллантиришга ёрдам беради.
о    Соатнинг интерфейсида скриншот олиш имконияти мавжуд.
Дизайн:
о    Айланадиган тож (rotating crown) билан интуитив навигацияни таъминлайди.
о    Премиум материаллардан тайёрланган, бардошли ва қулай дизайнга эга.
HUAWEI WATCH GT5 моделлари. HUAWEI компанияси HUAWEI WATCH GT5 сериясининг кўп қиррали услубдаги, геометрик дизайнли янги моделини ишлаб чиқди. У аввалги авлоднинг такомиллаштирилган версияси бўлиб, ақлли соатларнинг премиум сегментига киритилган.
Ушбу смарт соат қуйидаги асосий хусусиятларни ўз ичига олади:
1. Геометрик дизайн. Ушбу қурилма сув ўтказмаслик хусусиятига эга. Шунингдек, дайвинг ишқибозлари, сузувчилар учун мос келади. Ундан 40 метр чуқурликкача шўнғиш пайтида эркин фойдаланиш мумкин.
2.  TruSense технологияси: ушбу янги тизим инсон саломатлигининг 6 асосий тизимини – юрак уриши, нафас олишнинг бузилиши, уйқу, стресс даражаси ва тери ҳарорати каби функцияларни тақдим этади.Шунингдек, ҳиссий ҳолатни баҳолаш ва аёллар соғлиги учун ҳам махсус функциялар мавжуд.
3. “Янги туйғулар” функцияси ёрдамида руҳий саломатлигингиз ва кайфиятингизни кузатиб боринг ва стрессни камайтириш ва ижобий фикрлаш бўйича маслаҳатлар олинг.
4. Иккита частотали GPS аниқ жойлашувни таъминлайди ва югуриш, велосипед ҳайдаш каби спорт фаолиятлари учун янги манзилларни таклиф қилади.
5. Овозли қўнғироқлар қилиш, билдиришномаларни кўриш ва матнли хабарларга жавоб бериш имконини беради. 
Мазкур русумдаги соатлар ўз фарзандлари саломатлиги учун доимий хавотир оладиган ота-оналар ҳамда ота-оналарининг соғлиғи учун қайғурадиган ҳар бир фарзанд учун энг тўғри танловдир. Huawei WATCH GT5 соатлари нархи 2 890 000 сўмдан бошланади, совға сифатида HUAWEI freebuds 6i қулоқчинларига эга бўлинг.
Соатларни HUAWEI’нинг дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Манзил: Афросиёб кўчаси 28/14
Telegram: HuaweiMobileUz
Instagramhuaweimobileuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
83views0replies
0

Комментарии