• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2024

Самарқандда ўқувчини калтаклаган директор ўринбосарига чора кўрилди — видео

Ўқитувчи ўқувчини дафтари йўқлиги учун дарс жараёнида унга бир неча маротаба тарсаки туширган.

638
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчисини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб бориб, расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат 26-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари М.Ш. томонидан содир этилган. У 8- "А" синфга 2-соатда тарбия фанидан дарс ўтиш жараёнида ўқувчи Х.А. нинг дафтари йўқлиги учун уни ургани маълум бўлган.

Ўқитувчи М.Ш. ушбу ҳаракатлари  билан тегишли қонунларни  қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директорининг тегишли буйруғига асосан, унга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.


638
0