Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати -13 даража совуқ бўлади

Синоптиклар янги ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

145views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 16 декабрь куни кундузи республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 0...-5 даража совуқ атрофида, шимолда ва жанубда баъзи жойларда +2 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво 19 декабрь кунига қадар сақланиб туради. Фақат 19 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларида ёғингарчилик бўлади.
Республика ҳудуди бўйича ҳарорат 17 декабрь куни кечаси -8...-13 даража совуқ бўлиши сақланиб туради, кундуз куни эса ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.
19 декабрга келиб, ҳарорат кечаси 0...-2 даража совуққача, кундуз куни +5...+7 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда +10 даража илиққача кўтарилади.
20 декабрь куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади. Кундуз кунги ҳарорат 0...+3 даража илиққача пасаяди. 
Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 
18-20 декабрда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди.
 Пойтахтда: 16-19 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари -10...-12 даража совуқдан 0...-2 даража совуққача, кундуз кунлари  -3....-5 даража совуқдан +5...+7 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
20 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+2 даража илиқ бўлади.
145views0replies
0

Комментарии