Бриллиантлар – ер юзидаги энг қимматбаҳо ва бетакрор буюмлардан бири. Аммо уларнинг қимматлигини белгиловчи параметрлари, яъни даражаси, тозалиги ва шу каби кўрсатгичлари мавжуд. Ушбу маълумотлар бўйича ҳеч бўлмаса бошланғич билимга эга бўлмаган заргарлик буюмларини хушловчиси ҳозирги заргарлик бозорида алданиб қолиши ҳеч гап эмас! Бриллиант кўрсатгичларини қуролланмаган кўзлар билан аниқлаш мумкинлигини билармидингиз?
Айнан ушбу билимларни қадрли мижозлари билан улашиш мақсадида Fonon заргарлик уйи давомий мастер-классларни ташкил қилди. Мастер-классни заргарлик соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис спикерлар олиб боради. Жумладан, Ekrem Sagel – 25 йиллик тажрибага эга нотиқ, Солихов Бекзод – қимматбаҳо тошлар бўйича бир нечта ўқув даражасига эга бўлган мутахассислар ўз билимлари билан бўлишиб келмоқда.
Мастер-класснингоддий тадбирлардан фарқи – унинг фақат ҳақиқатга таянган маълумотларни етказишдадир. Афсуски, ҳозирги кунда заргарлик бозорида қимматбаҳо тошларнинг ҳақиқий даражаларини аниқлаш қийинлашмоқда. Fonon заргарлик уйининг мастер-класслари эса айнан шу муаммоларни бартараф этиш, ҳамда харидни нафақат ёқимли, балки фойдали қилиш мақсадида ўтказилмоқда! Қизиқарли фактлар ва фойдали маслаҳатлар билан тўла бўлган тадбир формати, қатнашувчиларга маъқул келди. Энг биринчи ва асосий сабабларидан бири шуки, тадбирда барча назариялар, амалиётда ҳам кўрсатилади. Бунинг учун махсус асбоб-ускуналарда, ҳар хил турдаги тақинчоқлар қатнашувчилар билан бирга текширилади. Ушбу қизиқарли жараёнда сиз барчасини ўз кўзингиз билан кўрасиз ва албатта, сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб оласиз!
Шунингдек, мастер-классда олтин ва бриллиантларнинг сармоя сифатидаги афзалликлари ҳақида ҳам муҳим маълумотлар тақдим этилади. Ушбу маълумотлар фақат аниқ бўлган сонлар ва тасдиқланган фактларга таянади.
Fonon заргарлик уйи ўз мижозларининг амалга оширган харидларига ишонч бўлиши, шунингдек, харидлари орқали келажак учун фойдали сармоя киритиш билан бирга ҳақиқий ҳашаматни ҳис этишларининг тарафдоридир!
Реклама ҳуқуқлари асосида