Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.А. фуқаро Ж.Х.га 200 минг сўмлик купюрадаги жами 300 дона 60 млн сўм қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотган вақтида ушланди.
Шунингдек, унинг “Monza” автомашинасидан 4 дона қалбаки купюра ҳамда 200 минг сўмлик миллий валюта сурати туширилган 89 дона А4 форматдаги қоғозлар, чизғич, қайчи ва канцелярия пичоғи ҳамда фуқаролар Д.Т. ва Ж.З.дан компьютер ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.