• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 декабря 2024

Тошкентдаги Max Way умумий овқатланиш жойида ёнғин содир бўлди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

524
0
Видеодан кадр

Бугун, Сергели туманида жойлашган Max Way умумий овқатланиш жойида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, соат 16:12 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар берилган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари ёнғин содир бўлган жойга соат 16:19 да етиб бориб, ёнғин соат 16:31 да қуршаб олинган ва соат 16:32 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

524
0