Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

112views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Навоий вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин.
Эртага 14 декабрда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Тошкент, Сирдарё вилоятларида фақат кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
13-14 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0...+5 даража илиқ, кундуз кунлари +7...+12 даража илиқ, баъзи жойларда +15 даража илиққача, шимолда +2...+7 даража илиқ атрофида бўлади.
15 декабрда Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятнинг баъзи жойларида қор ёғади.
Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 0...+5 даража илиқ бўлади, кундузи -3 даража совуққача пасаяди, шимолда кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи -2...-7 даража совуқ бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 15-16 декабрда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.
15-16 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. 
Пойтахтда 13-14 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 декабрда кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +3...+5 даража илиқ, кундуз кунлари +10...+12 даража илиқ бўлади.
15 декабрда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. 
Ҳарорат кечаси ва эрталаб +1...+3 даража илиқ бўлади, кундузи -1...-3 даража совуққача пасаяди.
16-17 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари -8...-13 даража совуққача, баъзи жойларда -15 даража совуққача, кундуз кунлари 0...-5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.
112views0replies
0

Комментарии