Поиск
RUUZ

Общество

2025 йилда мактаб дарсликлари ўқувчиларга бепул тарқатилади

Келаси ўқув йилида дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағлар тўлиқ Давлат бюджетидан ажратилади.

40views0replies
0

uzedu.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йилда 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ Давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилган. 
2024 йилда мактаб ўқувчилари учун 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун Давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган. Ушбу маблағлардан 435,5 млрд сўми (ёки 36 фоизи) даврийлиги 1-йил ҳисобланадиган ҳамда ҳар йили янгидан чоп этиладиган машқ дафтарлари учун йўналтирилган.
"Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги фаол фойдаланувчилар томонидан чоп этилган постларда Бюджет лойиҳасида Китоб жамғармаси харажат ва даромадлари кўрсатилмаганига эътибор қаратилган. Қайд этиш жоизки, Китоб жамғармаси фаолияти тўхтатилган ва янги жамғарма ташкил қилинмагани сабабли лойиҳада бу бўйича маълумотлар акс эттирилмаган.
2025 йил учун Давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.
Бунда, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.
40views0replies
0

Комментарии