• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 12 декабря 2024

Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -15 даражагача тушиб кетади

Синоптиклар 15-17 декабрь кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

360
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

15 декабрда ва 16 декабрга ўтар кечаси республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

Шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.

15 декабрдан ҳаво ҳарорати пасайиб, 16-17 декабрь кунлари кечалари -8...-13 даража совуққача, баъзи жойларда -15 даража совуққача, кундуз кунлари 0...-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Йўлларда яхмалак кузатилади.

360
0