Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда бир кечада боғча ва метан заправкада ёнғин содир бўлди — видео

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

229views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча, 11 декабрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган боғча ва метан заправкада ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 20:40 да Пастдарғом тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра, 5 та ёнгғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа  жойига  соат 20:43 да етиб борган ва соат 21:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида мактабгача таълим ташкилоти биносининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.
Яна бир ҳолатда эса, автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шаҳабчасида ёнғин содир бўлган.
Кеча, 11 декабрь куни соат 21:00 да Пастдарғом тумани Гўзалкент қўрғони Гўзалкент маҳалласида жойлашган Автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шаҳабчасида ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа  жойига  соат 21:27 да етиб борган ва ёнғин соат 21:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Шахобчада суюлтирилган газ ёқилғисини (пропан) тўкиб олиш жараёнида технологик жараёнларни бузилиши натижасида  винтелда газнинг локал ёниш содир бўлган.
Ёниш натижасида бино-иншоатларга ва техника воситаларига зарар этмаган.
Ҳар иккала ҳолатда ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
229views0replies
0

Комментарии