Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда салкам 30 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган МЧЖ аниқланди

Яшнобод туманида жойлашган МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланди.

138views0replies
0

Ўзэнергоинспекция

Тошкент шаҳрида метални қайта ишлаш заводи томонидан 26,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар қилди.
“Ўзэнергоинспекция” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, ДХХ, Бош прокуратура, Ички ишлар бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида жойлашган “K.Y.A.” МЧЖга қарашли метални қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 26 миллиард 945 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
138views0replies
0

Комментарии