• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 декабря 2024

Фарғонада қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки пулларни сотаётган шахслар ушланди

Улар 200, 100 ва 20 минг сўмлик қалбаки банкнотларни пуркагичли принтер ёрдамида чоп этган.

444
0

Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Фарғона вилоятида яшовчи 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27200 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200, 100 ва 20 минг сўмлик купюралар кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


444
0