Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида Gentra аянчли ЙТҲга учради: қурбонлар бор — видео

Gentra ҳайдовчиси автомобиль ташувчи юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди.

364views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Ташморя"да Gentra иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
UzNews.uz мухбирининг маълум қилишича, ҳодиса 8 декабрь куни кечки пайт Тошкент вилояти "Тошкент денгизи" ёнидан ўтган йўлда содир бўлган.
1998 йилда туғилган ҳайдовчи Gentra'ни бошқариб кетаётиб, автомобиль ташувчи юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида, ҳайдовчи ва Gentra салонида бўлган бир нафар аёл йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан айни вақтда расмий ташкилот томонидан маълумот берилмади.
364views0replies
0

Комментарии