• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 9 декабря 2024

Ўзбекистон ТИВ вазири янги тайинланган элчилар билан учрашди

Бахтиёр Саидов Янги Зеландия ва Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги элчихоналарига янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

301
0
Ўзбекистон ТИВ

Дастлаб Бахтиёр Саидов Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Марк Жулиан Трейнор билан учрашди.

Икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенг қамровли кун тартибини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда муҳим ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилишлари лозимлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида барқарор қишлоқ хўжалиги, саноатни ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт, тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва бошқа истиқболли йўналишларга эътибор қаратилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ТИВ вазири Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси Иван Орличнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Учрашувда вазир икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада жадал ривожлантиришга бўлган самимий интилишни қадрлашини айтиб ўтди.

Ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама, айниқса, иқтисодий соҳада самарали ҳамкорлик қилиш учун кўплаб имкониятларни кўраётганлиги таъкидланўи. Бахтиёр Саидов жаноб Элчига Ўзбекистон даги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилади.

301
0