Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари қор қоғиши ва ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта охиридаги Ўзбекистондаги об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

159views0replies
0

UzNews.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республика шимолида эртага 7-декабрь куни баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кечалари асосан -3...+2, кундуз кунлари +2...+7, шимолда кечалари -3...-8, кундуз кунлари -2...+3 даража бўлади.
8 декабрда республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Ҳаво ҳарорати 8 декабрда кечаси ва кундузи 0...-5, шимолда кечаси -5...-10, кундузи -2...-7 даражани ташкил этади. 8 декабрда республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жйларга туман тушади.
Пойтахтда 6-7 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари асосан -1...+1, кундуз кунлари +2...+5 даража бўлади.
8 декабрда кучсиз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2...-4 даража бўлади.
Келгуси ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари -5...-10, (Тошкентда -6...-8), шимолда -13...-18 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳарорат деярли ўзгармайди.
159views0replies
0

Комментарии