• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 декабря 2024

Самарқандда давлатга қарийб 29 млрд сўмлик зарар етказган “Майнинг ферма” аниқланди

89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келинган.

246
0

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Иштихон туманида "М.Г.М." оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада умумий уланган қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 28 млрд 896 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

246
0