• 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 декабря 2024

Сўнгги 10 ойда 5 мингдан ортиқ асоссиз айбланган шахслар оқланган

Олий суд жорий йилда чиқарилган оқлов ҳукмлари, суд қарорлари статистикасини эълон қилди.

393
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 10 ойи давомида 603 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар қилди.

Маълум қилинишича, 1 289 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган.

Бундан ташқари, 10 866 нафар шахсга оид жиноят ишлари тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилди.

Шунингдек, 5 603 нафар шахсга асоссиз қўйилган айблар уларнинг айбловидан чиқарилди.

8 041 нафар шахснинг ҳаракатлари айбига мувофиқ қайта квалификация қилиниб, 4 934 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган.

27 302 нафар шахс тайинланган жазодан шартли озод қилиниб, 9 547 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилди.


393
0