• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 5 декабря 2024

Улуғбек Рашитов дунёнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди

Ушбу номинация ғолиби бутун дунё бўйича овоз бериш йўли билан аниқланган.

267
0

Таэквондо WT бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов жорий йил жаҳон миқёсида йилнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди. Соврин Гонконгда ўтаётган пумсе бўйича жаҳон чемпионати арафасида топширилди.

Ушбу номинация ғолиби бутун дунё бўйича овоз бериш йўли билан аниқланди. 

Таъкидланишича, бу ўзбек таэквондочиларининг жаҳон миқёсида илк бор мана шундай нуфузли совринни қўлга киритиши бўлди. 

"Шу пайтгача ҳеч бир ўзбекистонлик Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан бундай эътирофга сазовор бўлмаган эди",- деб ёзади Миллий Олимпия қўмитаси.

267
0