Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг янги тайинлан элчиси Пиергабриеле Пападиа де Боттинини қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
"Пиергабриеле Пападиа де Боттини Италиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинлангани билан табриклаймиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Италиянинг янги тайинланган Элчиси Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширганидан сўнг Ўзбекистон-Италия стратегик ҳамкорлик кун тартибидаги устувор йўналишларни муҳокама қилди.
55 ёшли дипломат Пиергабриеле Папиа де Боттини 2020-2024 йилларда Италиянинг Тошкентдаги элчихонасини бошқарган Агостино Пиннанинг ўрнига тайинланди.