Поиск
RUUZ

Криминал

Иккита вилоятда пора олган туман ҳокими ёрдамчилари ушланди

Улар мансабдор танишлари орқали фуқароларга имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашишни ваъда берган.

217views0replies
0

Тошкент вилояти Бўка туманидаги МФЙ ҳоким ёрдамчиси 5 млн сўм пора билан ушланди, дея ЎзА.
Манбага кўра, "Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълумотларга кўра, ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган бўлган.
Навоий вилоятида кузатилган ҳолатда эса Хатирчи туманидаги МФЙдан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси совун маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда, мазкур МЧЖ ва туманда фаолият юритувчи хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, лекин ушбу пул маблағларини ўзига тегишли хусусий корхона ҳисоб рақамига ўтказиш орқали талон-торож қилишган.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
217views0replies
0

Комментарии