Поиск
RUUZ

Криминал

Россияда бир ярим ёшли қизини қийноққа солиб ўлдирган ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди

Аёл қийноқда айбдор деб топилди, у жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.

340views0replies
0

t.me/nsksledcom / Видеодан кадр

Жорий йилнинг январь ойида биз ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этганини хабар қилган эдик. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли аёл бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.
Суд бир ярим ёшли қизини қийноққа солишда айбланиб, унинг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик аёлга нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар берди Россия Тергов қўмитасининг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати.
Тергов ва суд версиясига кўра, аёл 2021 йилнинг июнидан августигача бўлган даврда бир ярим ёшли қизига ҳатто аҳамиятсиз сабабларга кўра ҳам бўйсунмагани учун калтаклаш орқали мунтазам равишда жисмоний ва маънавий азоб берган.
2021 йил август ойида қизча вафот этган, она эса тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмасдан, қизини томорқага ўзи кўмган.
Аёл Россия Федерацияси ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми "г" бандида (қийноққа солиш, яъни айбдорга моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган вояга етмаган шахсга нисбатан мунтазам равишда калтаклаш йўли билан жисмоний ёки руҳий азоб бериш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Суд унга умумий тартибли колонияда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
340views0replies
0

Комментарии