Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Элчихона мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон фуқароларидан турли хил митингларда қатнашмасликка чақирди.

115views0replies
0

AP

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаатбилан чиқди. 
"Бугун, 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз.
Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўралади: +82 10 3213 4505, +82 10 2909 4334", - дейилади хабарда.
115views0replies
0

Комментарии