• 12 010 сум
    14.29
  • 14 088 сум
    37.15
  • 151 сум
    2.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 010 сум
    14.29
  • 14 088 сум
    37.15
  • 151 сум
    2.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2020

Корпоратив тадбир ўтказганлар қатъий жавобгарликка тортилади

ССВ идоралар раҳбарлари чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўлишларидан огоҳлантирди.

1232
0
Иллюстрация

Корпоратив тадбирлар ўтказишга чекловларни бузганлар қатъий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирмоқда.

Бу борада 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилингани хабар берилган эди.

Унга кўра, вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа хўжалик ташкилотларига турли хил корпоратив ва кўнгилочар байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди. 

ССВ идоралар раҳбарлари назарда тутилган чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўлишлари ҳамда чекловлар бузилиши кузатилган тақдирда тегишли тартибда ҳайфсан, жарима каби қатор жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

1232
0