Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳар ҳокимлигида куз-қиш мавсуми учун 24/7 режимида ишчи гуруҳ ташкил этилди

Ишчи гуруҳ истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш бўйича ўз фаолиятини олиб боради.

54views0replies
0

UzNews.uz

Пойтахтнинг иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ишчи гуруҳ иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газ, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви таъминотини узлуксиз етказиб беришини таъминлаш ҳамда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этиш бўйича ўз фаолиятини олиб боради.
Штаб аъзолари учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносидан жой ажратилган бўлиб, 24/7 режимида иш ташкил этилган. Фуқаролар ушбу рақамга мурожаат қилишлари мумкин: 
 71 210-02-62
 1055

54views0replies
0

Комментарии