Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон Филиппин билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Сўнгги икки ой ичида Филиппин музокаралар якунланган тўртинчи давлатга айланди.

55views0replies
0

linkedin.com / Azizbek Urunov

Ўзбекистон Филиппин билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.
Баённомани имзолаш маросими Женевада Азизбек Ўрунов ва Филиппиннинг ЖСТдаги доимий вакили Теханки Мануэл ўртасида бўлиб ўтди.
"Женевада мен биладиган энг яхши элчилардан бирига ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлагани ва биргаликда амалга оширгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Музокара ўтказаётган Ўзбекистон-Филиппин жамоаларига алоҳида раҳмат — биз буни биргаликда уддаладик!” – деб ёзган Азизбек Ўрунов.
Қайд этилишича, Филиппин сўнгги икки ой давомида музокаралар якунланган тўрт давлатдан бири бўлган. Бошқа давлатлар қаторига Салвадор, АҚШ ва Хитой киради.
55views0replies
0

Комментарии