• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 30 ноября 2024

Тошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонасига чиққан 16 яшар йигит 21-қаватдан тушиб кетди

Йигит таниши билан яроқсиз бинога рухсатсиз чиқиб, бинонинг 21-қаватидан 3-қаватигача тушиб кетган.

777
0
Архив фото

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га берган маълумотига кўра, 2024 йил 28 ноябрь куни соат тахминан 19:30 ларда Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ НҚга тушган хабарга кўра, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 2008 йилда туғилган йигит собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси биносига таниши билан бирга рухсатсиз чиқиб, бинонинг 21-қаватидан 3-қаватигача тушиб кетган. Йигит олган тан жароҳатлари натижасида, воқеа жойида вафот этган.

Марҳум вафот этганлиги ҳолати юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

777
0