Поиск
RUUZ

Общество

Фарҳод Маннопов вафоти бўйича шифокорларга суд ҳукми ўқилди

Икки нафар шифокорлар ЖКнинг бир моддаси бўйича айбсиз деб топилди ва бошқа модда бўйича жазога тортилди.

582views0replies
0

UzNews.uz

Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд хабар бермоқда.
Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Х. (эркак, 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Omad Plyus” МЧЖга қарашли “Star Med Centr” хусусий клиникаси отоларинголог, муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) ва Ж. Қ. (эркак, 1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, “Omad Plyus” МЧЖга қарашли “Star Med Centr” хусусий клиникасида анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ А. Х. ва Ж. Қ. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланди.
А.Х. ва Ж.Қ. Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 45-моддасини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўллаган ҳолда 2 йил тиббиёт соҳасида тегишлилиги бўйича отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ж. Қ.га Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида ўташ учун 2 йил тиббиёт соҳасида анестезиолог-реаниматолог шифокор вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 6 ой 27 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланди.
582views0replies
0

Комментарии