Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 3 ёшли болани ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган эркак узоқ муддатга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида марҳумнинг қотилига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

414views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 11 июль куни Тошкент шаҳрида 1993 йилда туғилган эркак 3 ёшли болани шафқатсизларга пичоқлаб ўлдиргани, бунга эса марҳумнинг онаси билан ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 29 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ушбу иш юзасидан 1993 йилда туғилган судланувчи С.М.га нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи С.М. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми "б", "г", "ж", "р" бандлари, 219-моддаси 2-қисми ва 251-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шу билан бирга ЖКнинг 50-моддаси 9-қисмига асосан судланувчига тайинланган жазонинг дастлабки 4 йилини турмага қамаш тариқасида ва қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.
414views0replies
0

Комментарии