Поиск
RUUZ

Погода

Бу йил декабрь ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Синоптиклар қишнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида маълумот берди.

652views0replies
0

UzNews.uz

Қайд этилишича, ойнинг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.  
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари -3…+2 даража, кундуз кунлари +3…+8 даража, баъзи жойларда 10 даража илиққача, шимолда кечалари -3…-8 даражагача, кундуз кунлари +2…+7 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
1 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. 2 декабрда айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши кутилмоқда.
Кейинчалик деярли биринчи ўн кунликнинг охиригача (3-8 декабрь) Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади ва фақат ўн кунлик охирида (9-10 декабрь) республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Декабр ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 0…-5 даражадан +2…+7 даражагача, кундуз кунлари +3…+8 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туради, ой охирида ҳарорат кечалари -5…-10 даражагача, кунду кунлари 0…-5 даражагача пасаяди. Шимолда ҳарорат кечалари -8…-13 даражадан, баъзи жойларда -15…-17 даражадан -3…+2 даражагача, кундуз кунлари -2…+3 даражадан +3…+8 даражагача ўзгариб туради.
652views0replies
0

Комментарии