• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 29 ноября 2024

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонасига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимида ишлаган Акмал Қўчқоров ўрнини сенатор Равшанбек Алимов эгаллади.

268
0
UzNews.uz

Бугун Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов 2016-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчиси бўлиб ишлаган Акмал Қўчқоров ўрнига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Равшанбек Алимов 2020-2024 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

268
0