Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода газ портлаши оқибатида 4 кишидан иборат оила жабрланди, ота-она ҳалок бўлди

Вафот этган ота-онанинг фарзандлари шифохонада.

140views0replies
0

UzNews.uz

Бухоро вилояти Жондор туманидаги уйлардан бирида газ портлаши содир бўлиб, икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 17 ноябрь куни содир бўлган. Газ портлаши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси куйиш жароҳатини олган. Кейинроқ 41 ёшли ота-оналар вафот этган, уларнинг қизлари шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
140views0replies
0

Комментарии