• 11 915 сум
    3.74
  • 13 735 сум
    -49.29
  • 148 сум
    0.78
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 915 сум
    3.74
  • 13 735 сум
    -49.29
  • 148 сум
    0.78
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 ноября 2024

Ўзбекистонда 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

Ўзбекистон ва Туркия ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрига депортация қилинди.

853
0
t.me/istanbul2020Boshkonsulxona

Ўзбекистон ва Туркия ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувда бўлган 1980 йилда туғилган Т.Қ. Тошкент шаҳрига депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Матбуот хизмати хабар берди.

"Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон ИИВ ёхуд ИИОнинг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади," - дейилади хабарда.

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

853
0