• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 ноября 2024

"Самарқандни машиналар шаҳри эмас, одамлар шаҳрига айлантириш керак" — ҳоким

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрида пиёдалар учун шароитлар йўқлигидан шикоят қилиб, кўпроқ автобуслар сотиб олиб, пиёдаларга шароит қилиш бўйича топшириқ берди.

28 ноября 2024
280
0
Видеодан кадр

Самарқандни машиналар учун эмас, одамлар учун қулай шароитни яратиш керак. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов масъуллар иштирокидаги йиғилишда гапирди

"Энг асосий масала Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантириш керак. Бугун у машина шаҳрига айланган. Машина эгалари норози бўлса, бўлаверсин. Пиёда юришни йўлга қўйишимиз керак, "парковка"ни кўпайтириш керак. Машинасини "парковка"га қўйиши керак" , - дейди ҳоким.

Шаҳар секторлари раҳбарларига марказий кўчаларда автомобиллар тўхташ жойларини ташкил этиш, пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, пиёдалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

"У зўравон, ноинсоф тротуарга машина қўйиб қўяди. Қўйдирмаслик керак. Одамларимиз кўпроқ пиёда юриши керак. Автобусларни кўпайтириш керак. Мана, ҳозир 36 та электробус келди. Яна, йил якунигача 64 та келади. Бу электробуслар йўналишини транспорт бошқармаси мен билан эмас, шаҳар одамлари билан муҳокама қилиб, тасдиқлаттиради. Яна 2025 йилнинг биринчи ярим йилликда 50 та электробуслар олишимиз керак.

Ўша электробусларни Ургут йўналишига қўядиган бўлсак, "нагрузка" камаяди", - дейди Эркинжон Турдимов.

28 ноября 2024
280
0