• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 28 ноября 2024

Тошкент вилоятида бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Наманганлик 29 ёшли эркак Жиноят кодексининг бешта моддаси билан айбланди.

448
0
UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, Тошкент вилоятида бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркак ҳақида хабар бергандик

Олий суд хабарига кўра, бугун, 28 ноябрт куни Тошкент вилоят судида мазкур ишга доир суд ўтказилган ва 1995 йилда туғилган эркакка нисбатан ҳукм ўқилган. 

Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б. Розиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ З.С. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а", "в", "ж", "з", "и" бандлари, 118-моддаси 1-қисми, 134-моддаси, 164-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари ва 173-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

448
0