Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Фарғона вилоятида фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомашинаси ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 750 млн сўмлик 30 дона “Iphone 16 ProMax” ва 10 дона “Iphone 15 Pro” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.