Поиск
RUUZ

Общество

Йил бошидан буён 82 киши газ билан боғлиқ ҳолатлар сабаб вафот этди

Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этишди.

59views0replies
0

ФВВ

Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Республика бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та ҳолатлар содир бўлди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди. 
Мазкур ҳолатлар оқибатида 82 нафар фуқаролар вафот этди ва 80 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатларини олди. Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этишди.
Ҳодисалар, фуқаролар ис газининг хавфли эканлигини тўла тўкис хис этмасликлари, тарғиботга ишонмасликлари натижасида, ностандарт, қўлбола, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган носоз жиҳозлардан ҳамда дудбурон, шамоллатиш тизимларини текширмасдан ёки нотўғри ўрнатилган дудбурондан фойдаланганликлари натижасида содир бўлмоқда.
59views0replies
0

Комментарии