Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда 3 нафар фаол нуроний 5 та камбағал оилага бириктирилади

Президент қарорига кўра, оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишлари белгилаб берилди.

136views0replies
11

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишлари белгилаб берилди.
Унга кўра,
— хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;
— оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш, шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;
— пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;
— кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.
Фаол нуронийлар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида яъни 577 500 сўм миқдорида рағбатлантириб борилади.
Бундан ташқари, кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 млн сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди.

136views0replies
11

Комментарии