• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 ноября 2024

Фарғонада Damas ичидаги йўловчилари билан бирга каналга тушиб кетди — видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

321
0
Видеодан кадр

Кеча, 26 ноябрь куни 20:30 да Фарғона вилояти Қўштепа тумани "Хумдон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жанубий Фарғона" каналига Damas ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар йўловчи бўлган. Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", - дейилади хабарда.

321
0