Поиск
RUUZ

Криминал

Фуқароларга жуда кўп миқдорда зарар етказган фирибгар Туркияда қўлга олинди

Тезкор тадбир Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилди ва Ўзбекистонга депортация қилинди.

223views0replies
0

Туркия ва Ўзбекистон ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликда айбланиб, Ўзбекистон ИИВ томонидан 2021 йилдан буён қидирувда бўлган,  1986 йилда туғилган Бабаянц Роберт Владимирович Тошкент шаҳрига депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош колсунхонаси Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд ИИОнинг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади.
223views0replies
0

Комментарии