Поиск
RUUZ

Общество

Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми барча турдаги транспорт ҳаракати учун ёпилади

Бунга гастрономик кўчани ташкил этишдаги таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган.

66views0replies
0

Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида 24/7 режимда фаолият юритувчи кўнгилочар (гастрономик) кўчани ташкил этиш бўйича ишларнинг иккинчи қисми жадал давом этмоқда. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 ноябрдан Тарас Шевченко кўчасининг (94-умумтаълим мактабидан) Саид Барака кўчаси кесишмасигача бўлган 200 метр қисми жорий йилнинг 25 декабрь санасига барча турдаги транспорт ҳаракати учун ёпилади.
"Ҳайдовчилардан vaqtincha aylanma йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз",- дейилади хабарда.

66views0replies
0

Комментарии