• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 ноября 2024

Тошкентда Spark юқори тезликда Epica'га урилиб, икки машинада ҳам ёнғин чиқарди — видео

Маҳалла ичида ҳаракатланган Spark йўл четида тўхтаб турган Epica билан тўқнашди. Натижада, икки автомобиль ҳам ёниб кетди.

427
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда икки машина ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 24 ноябрь куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа 2-тор кўчасида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари айтилган манзилга соат 00:03 да етиб бориб, ёнғин соат 00:07 да ўчирилди.

"Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда", - дейилади хабарда.

427
0