Давлат хавфсизлик хизмати собиқ раиси генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилганлиги сабабли унинг ўрнини Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов эгаллади. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Абдусалом Азизов 2019 йил февраль ойидан бошлаб ДХХ раҳбари лавозимида ишлаб келган.